Вазир ўринбосари генерал-майор Баходир Мирзарахимов томонидан Бухоро вилояти транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ходимларига бир қатор устувор вазифалар белгилаб берилди
Вазир ўринбосари генерал майор Баходир Юлдашевич Мирзарахимов томонидан транспорт объектларида бахтсиз ҳодисалар ва жиноят, ҳуқуқбузарликларинг барвақт олдини олиш борасида Бухоро вилояти транспортида хавфсизликни таъминлаш бошқармасида хизмат олиб бораётган ходимларининг хизмат фаолияти атрофлича кўздан кечирилди.
Хусусан темир йўл ва аэропорт хизмат ҳудудига қарашли бўлган темир йўл кесишмалари, патруллик йўналишлари ҳамда постлари, корхоналар, шунингдек, темир йўл тормоз башмаклари ва уларнинг сақланиши атрофлича кўздан кечирилиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш борасида масъул ходимларга бир қатор кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, аэропорт ва темир йўл бекати ишчилари ва йўловчи фуқаролар ҳамда хизмат ҳудудларида ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш ҳамда ходимлар ўртасида ижро интизоми, қонунчилик талабларига қатъий риоя қилишлари, ходимларнинг хизмат фаолияти устидан кунлик назоратни кучайтириш, коррупцияга йўл қўймаслик бўйича кўрсатмалар берилди.