Вазир ўринбосари Бухоро вилоятида аҳоли муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш, энергетика ва озиқ-овқат таъминоти борасида амалга оширилаётган ишлар, ҳудудларнинг криминоген вазиятига таъсир этувчи бошқа ижтимоий-маиший муаммоларни бартараф этиш борасида ўрганишлар олиб борди
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Баҳодир Мирзарахимов Когон шаҳар марказий деҳқон бозорида бўлиб, бунда сотувчилар билан суҳбат жараёнида савдо, санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя қилиш, айниқса, нарх-навони сунъий ошириб юбормаслик бўйича тавсиялар берди.
Шунингдек, кундалик озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари захирасини яратиш борасида амалга оширилган ишлар яқиндан ўрганилиб, эҳтиёж молларининг қўшимча захирасини яратиш бўйича вазифалар белгиланди.
Шу куни Когон шаҳар 9-сонли умумтаълим мактабида ўқувчи ёшлар учун яратилган шароитлар хусусан, синфхоналар ва махсус ўқув китоблар билан таъминланганлик ҳолати ўрганилди.
Қолаверса Когон шаҳридаги «Истиқлол» маҳалласи фаолияти ўрганилиб, ундаги «бешлик» фаолияти билан яқиндан танишилди ва мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича вазифалар белгилаб олинди.
Жараёнда аҳоли муаммоларига ечим топиш, уларни иш билан таъминлаш, ҳудудда криминоген вазиятни барқарорлаштириб жиноятчиликнж олдини олиш борасида тавсиялар берилди.
Хусусан, Когон шаҳар кўп тармоқли шифохонасида аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш ҳолати ҳам ўрганилиб, кўрсатилаётган тиббий хизматлар, беморлар ҳамда ишчи ходимлар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишилди.
Ўрганишлар давомида Когон шаҳар «Бунёдкор» МЧЖ даги “ОПТИМА ПЛАСТ ИНВEСТ” МЧЖ нинг полиетилен капсулалар ишлаб чиқариш цехи фаолияти ҳам жойида танишилди ҳамда ҳудуддаги «Ёшлик» спорт мажмуасида яратилган шароитлар ўрганилди.