22 Феврал 2023 йил 674

Вазир ўринбосари Бухоро вилоятида фаолият олиб бораётган вазирлик тасарруфидаги органлар, ҳарбий қисм ва муассасалар фаолиятини яқиндан ўрганди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Баҳодир Мирзарахимов Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Қоровул қўшинларининг 7536-сонли ҳарбий қисмда бўлиб, ҳарбий хизматчиларнинг жанговар-руҳий ҳолати ва шахсий таркиб учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.

Бунда, ҳарбий хизматчиларнинг хизмат ўташи ҳамда дам олиши учун яратилган шароитлар, ҳарбий қисм ётоқхонаси ва ошхонасида санитария-гигиена қоидаларига риоя қилиниши кўздан кечирилиб, масъул шахсларга тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.

Вазир ўринбосари 2022 йилда амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар таҳлили билан танишиб, хизмат интизомини мустаҳкамлаш ва қонунийликка амал қилиш юзасидан алоҳида йўриқнома ўтказди.

Шу куни Республика идоралараро ишчи гуруҳи таркибидаги масъуллар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги жазони ижро этиш департаменти олтинчи минтақавий ҳудуд, минтақавий мувофиқлаштириш маркази тасарруфидаги 1-сонли жазони ижро этиш колониясида ҳам бўлиб, бунда муассасада жазо муддатини ўтаётган маҳкумларга яратилган шароитлар ўрганилди.

Шунингдек, ҳудудни ободонлаштириш, туркум ётоқхоналари, озиқ-овқатларни сақлаш омборхонаси ҳамда бошқа маиший хизмат кўрсатиш хоналарининг ҳолати кўздан кечирилди.

Ташриф давомида колонияда жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар билан суҳбатлашиб, уларнинг муаммолари ўрганилди.

Text to speech