15 Апрел 2023 йил
451
Велосипедни ўғирлаб кетган вояга етмаган шахс ушланди
Ғиждувон тумани “Сарвари” маҳалласида яшовчи, 1983 йилда туғилган Ш.Д. “102” автоматлаштирилган тизимига қўнғироқ қилиб, 2022 йилнинг 18 оетябрь куни ўғли А.М.га тегишли бўлган велосипед тумандаги “Сайёр” тўйхонаси олдидан ўғирлаб кетилганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган тезкор-техник ва суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни туманнинг "Тодон" маҳалласида яшовчи, 2010 йилда туғилган 6-синф ўқувчиси вояга етмаган Х.У. содир қилганлиги аниқланган.
Ҳозирги кунда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.