Вилоят 3-секторига қарашли Ғиждувон тумани олис маҳалларида “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” ўтказилди
Давлатимиз раҳбарининг “Ёшлар сиёсати соҳасидаги ишлар натижадорлигини ошириш ҳамда улар билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ўтказган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижроси юзасидан тасдиқланган график асосида бугун, 9 июнь куни вилоят 3-секторига қарашли Ғиждувон туманнининг олис маҳаллаларида вилоят ИИБ бошлиғи полковник Миржамол Миралимов ва туман ҳокими, бошқа мутасаддилар иштирокида ҳудудда истиқомад қилувчи ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди.
Ёшларнинг ҳаётда ўз ўрнини топишлари, уларнинг ташаббусларини рўёбга чиқаришда катта аҳамият этган масъул мутасаддиларнинг келажак авлод вакиллари билан учрашуви табиат қўйнида очиқ ва самимий мулоқот тарзида ўтказилди.
Унда вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, 3-сектор раҳбари полковник Миржамол Миралимов ҳамда тумани ҳокими 3-сектор ҳудудига қарашли маҳаллалар ёшларининг муаммо, таклиф ва мурожаатларига қулоқ тутди.
Сектор раҳбари томонидан ёшларга эртанги кунга ишонч билан қараш, ўз кучи ва билими билан жамият учун фойдали кадр бўла олиш таъкидланди. Расмиятчиликдан холи тарзда ўтказилган учрашув ёшларнинг ўз муаммо ва таклифларини билдиришда эркин минбар вазифасини ўтади. Уларнинг тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, ижтимоий ёрдам, кредит олиш каби мурожаат ва таклифлари тингланди.
Учрашув давомида асосий эътибор, ёшлар томонидан билдирилган таклифлар ва мурожаатларнинг жойида ҳал этилишига қаратилиб, уларнинг ечими юзасидан тегишли мутасаддилар ҳамда тумани сектор раҳбарига кўрсатмалар берилди.
Шу куни вилоят 3-сектор раҳбари «фуқаробай» тизими асосида кам таъминланган, эҳтиёжманд аҳолининг муаммоларини ўрганиб бартараф этишга алоҳида эътибор қаратди. Туманнинг «Ғишти» маҳалласи ҳудудида истиқомат қилувчи аҳолини арзон ҳамда сифатли маҳсулотлар билан таъминлаш мақсадида арзонлаштирилган озиқ-овқат ярмаркаси ҳам ташкил қилинди.
Шунингдек, эҳтиёжманд оилаларни янада қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш борасида 23 нафар кам таъминланган оилалар вакиллари ҳолидан хабар олиниб, моддий ёрдам тарзидаги бир марталик озиқ-овқат маҳсулотлари етказилди.
Сектор раҳбари ташаббуси билан ушбу маҳаллада бандлиги таъминланмаган аҳоли учун меҳнат ярмаркаси ҳам ташкил этилди. Унда 10 га яқин давлат ҳамда хусусий сектор корхона ва ташкилотлар вакиллари ўзининг бўш иш ўринлари билан иштирок этди.
Жараёнларда 32 нафар бандлиги таъминланмаган ёш доимий иш ўринларига эга бўлди, 12 нафар ёшга 126 бош наслли чорва моллари, 17 нафар хотин-қизга эса замонавий тикув машиналари имтиёзли кредит асосида ажратилиши таъминланиб, уларнинг доимий даромад манбайига эга бўлиши учун замин яратилди.
Ногиронлиги бўлган 2 нафар ёшга ногиронлик аравачаси етказиб берилди. Маҳалланинг тиббий кўмакка муҳтож аҳолиси туман Тиббиёт бирлашмаси шифокорлари томонидан чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилиб, тавсиялар ва бепул дори-дармонлар берилди.
Тадбир якунида, туман Маданият бўлими ходимлари томонидан концерт дастури ташкиллаштирилиб, маҳалла аҳолисига кўтаринки кайфият улашилди.