7 Июн 2022 йил 499

Вилоят сектор раҳбарлари Бухоро шаҳридаги бозор ва савдо комплексларида нарх-наво барқарорлиги ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини ўргандилар

Хабарингиз бор, Бухоро вилоятининг барча ҳудудларидаги бозорлар, савдо комплекслари ҳамда маҳаллаларда аҳолига янада қулайлик яратиш, озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг сунъий равишда ошиб кетишини олдини олиш, фуқароларимизнинг асосий турдаги маҳсулотларга бўлган эҳтиёжи ва талабларини инобатга олган ҳолда арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотларининг савдо ярмаркалари ташкил этилган.

Бугун, 7 июнь куни вилоят прокурори Махмуд Истамов, Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Шухрат Алиев ҳамда Солиқ бошқармаси Мақсуд Маматхановлар биргаликда Бухоро шаҳридаги Тўқимачи деҳқон бозорида ташкил этилган савдо расталарида сотувга чиқарилган озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва нархлари билан яқиндан танишдилар.

Мутасаддилар озиқ-овқат маҳсулотларининг танқислигини олдини олиш, нарх-навони меъёрида сақлаш, нархларнинг сунъий равишда ошиб кетишини олдини олиш, бозордаги тозалик, санитария ҳолати борасида масъулларга манзилли топшириқлар бердилар.

Вилоятда бу каби ўрганиш ишлари давом этмоқда.

Text to speech