19 Сентябр 2023 йил 2432

Вилоят 3 сектор раҳбари Шофиркон туманининг "Қуйи Чуқурак" маҳалласида Обод хонадон», «Обод кўча» ва «Обод маҳалла» дастури доирасида амалга оширилаётган ишларни ўрганди

Бугун, 19 сентябрь куни Бухоро вилояти ИИБ бошлиғи полковник Миржамол Миралимов жойларда ижтимоий-иқтисодий вазиятни ўрганиш ҳамда «Обод хонадон», «Обод кўча» ва «Обод маҳалла» мезонларини жорий этиш, аҳоли билан мулоқот ўтказиш ва муаммоларни бартараф этиш мақсадида вилоят 3 сектор ҳудудига кирувчи Шофиркон туманининг "Қуйи Чуқурак" маҳалласида бўлди.

Бошқарма бошлиғи дастлаб маҳалла ҳудудига бириктирилган вилоят 3 сектор штаби аъзолари билан амалга оширилиши лозим бўлган ишларни белгилаб олиш мақсадида йўриқнома ўтказди.

Шундан сўнг "Қуйи Чуқурак" маҳалласида йўл, коммуникация тармоқлари, инфратузилма ҳолатини яхшилаш, электр таъминоти, ичимлик суви билан таъминлаш даражасини яхшилаш борасида амалга оширилаётган қурилиш ишлари ўрганилди.

Жараёнда дастур доирасида амалга ошириладиган ишларни сифатли, замон даражасида тез фурсатларда тугатиб маҳалла аҳли ихтиёрига топшириш кераклиги борасида кўрсатмалар берилди.

Text to speech