16 Ноябр 2023 йил 2055

Вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг Ғиждувон, Шофиркон Вобкент туманлари фуқаролари учун оммавий сайёр қабули ташкил этилди

Тегишли топшириққа асосан Бухоро вилояти фуқароларидан келиб тушаётган суд-ҳуқуқ масалалари бўйича мурожаатларни аҳоли билан бевосита ҳар томонлама чуқур ўрганиш ва қонуний ҳал этиш мақсадида Ғиждувон туманида Ғиждувон, Шофиркон ҳамда Вобкент туманлари фуқаролари учун Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Миржамол Миралимовнинг суд-ҳуқуқ масалалари бўйича сайёр қабули ўтказилди. Унда фуқароларнинг 10га яқин турли мазмундаги мурожаатлари қабул қилиниб, 4 таси жойида ижобий ҳал этилди ва қолган мурожаатлар муддат талаб этганлиги сабабли масъулларга йўналтирилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди.
Text to speech