Вилоят 3-сектор раҳбарининг навбатдаги сайёр қабули Бухоро тумани Янгиобод маҳалласида ўтказилди.
Бухоро вилояти 3-сектор раҳбари, Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Шухрат Алиев, вилоят ҳокими ва Халқ қабулхонаси томонидан тасдиқланган режа асосида бугун, 25 август куни Бухоро тумани “Янгиобод” маҳалласи аҳолиси билан сайёр қабул ўтказди.
Маҳаллада фаолият олиб бораётган "ЮРУНБОЛО" маданият маркази биносида ўтказилган сайёр қабулда туман ҳокими ва сектор раҳбарлари, вилоят ва туман 3-сектор ишчи гуруҳи аъзолари, бошқа тааллуқли идоралар масъуллари иштирок этдилар.
Қабулда кўтарилган 15 дан ортиқ фуқароларнинг 20 дан ортиқ ичимлик суви, ички йўлларни асфальтлаштириш ёки шағаллаштириш, электр энергияси ва газ таъминотини яхшилаш, касбга йўналтирувчи қисқа муддатли ўқишга жойлашиш ҳамда имтиёзли кредит маблағларини олишда амалий ёрдам бериш билан боғлиқ турли ижтимоий-иқтисодий мурожаатлари бирма-бир кўриб чиқилди.
Мурожаатларнинг аксарияти жойида бартараф этилиб, маҳаллада “соҳабай”, “маҳаллабай” ва “фуқаробай” иш самарадорлигини ошириш, аниқланган ижтимоий масалаларни бартараф этиш юзасидан сектор раҳбарлари ва тегишли идоралар масъулларига топшириқлар берилди.
Иш юритувига олинган, қўшимча ўрганишни талаб қиладиган мурожаатлар ижроси алоҳида назоратга олиниб, мутасаддиларга ҳар бир йўналиш бўйича кўрсатмалар берилди.
Бошқарма бошлиғи аҳоли билан мулоқотда билдирилган таклиф ва мулоҳазалар, кўтарилган муаммолар асосида ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш шароитини янада яхшилаш, маҳаллаларда янги иш ўринларини яратиш, асосан “Темир”, “Ёшлар” ва “Аёллар” дафтарларига кирган, шунингдек ишсиз фуқароларни доимий иш билан таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.
Сайёр қабулда иштирок этган маҳалла фаоллари президентимиз томонидан илгари сурилган “Инсон қадри учун” тамойилининг амалдаги исботини ўз ҳаётларида, маҳаллада амалга оширилган кенг кўламли қурилиш таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларида ҳис этганликларини мутасаддиларга мамнунлик билдиришди.