16 Август 2023 йил 524

Вилоят ҳокими Ботир Зарипов Бухоро туманида фаолият олиб борувчи профилактика инспекторлари билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан профилактика инспекторларининг иш фаолияти ва оилавий шароитларидаги мавжуд муаммоларини ўрганиш масаласига эътибор қаратиш лозимлиги таъкидлаб ўтилган эди.

Давлат раҳбарининг жорий йил 10-11 август кунлари Бухоро вилоятига қилган ташрифи давомида ҳам “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни барвақт олдини олиш, бу борада келгусида амалга ошириладиган вазифаларни белгилаш кераклиги тўғрисида топшириқлар берилган эди.

Шунга кўра, вилоят ҳокими Ботир Зарипов Бухоро туманидаги маҳаллаларда фаолият олиб борувчи профилактика инспекторлари билан мулоқот ўтказди.

Учрашувда тартиб-интизом, қонунларга ҳурмат, аҳолининг осойишталиги, энг аввало, маҳаллада тўғри йўлга қўйилиши зарурлиги, жиноятчиликни маҳаллаларда жиловлаш, профилактика инспекторининг ишини енгиллаштириш билан бирга иш натижадорлигини ошишига хизмат қилиши алоҳида таъкидланди.

Учрашув давомида вилоят ҳокими ҳар бир профилактика инспектори билан суҳбатлашди ва уларни қийнаб келаётган тизимли муаммоларни ўзига қайд этиб, ушбу муаммоларни бартараф этишга қаратилган таклиф ҳамда тавсияларни бирма-бир муҳокама қилиб, масъулларга муддатлари аниқ белгиланган манзилли топшириқлар берди.

Бу каби мулоқотларнинг вилоятдаги барча шаҳар-туманларда тасдиқланган график асосида ўтказилиши кўзда тутилган.

Text to speech