1 Апрел 2023 йил 471

Вилоят ички ишлар бошқармасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича «фуқаробай» ишлашнинг Бухоро тажрибаси муҳокама қилинди

Бугун, 1 апрель куни Бухоро вилояти ИИБда вилоят ҳокими Ботир Зарипов бошчилигидаги сектор раҳбарлари, тегишли мутасадди идоралар масъул раҳбарлари иштирокида маҳаллалар кесимида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича «фуқаробай» ишлашнинг Бухоро тажрибаси юзасидан тайёрланган тақдимот ўтказилди.

Жараёнда, ҳудудларнинг криминоген вазиятига таъсир қилаётган шарт-шароит ва омиллар, умумий, махсус ва якка тартибда, шунингдек, комплекс ёндашув асосида амалга оширилиши лозим бўлган профилактик тадбирлар самарадорлигини ошириш, салмоғи юқори бўлган жиноятларни олдини олишнинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда махсус контингент билан ишлаш, бунда аҳолини қийнаб келаётган муаммолар ва маҳаллалардаги ечимини кутаётган ижтимоий-иқтисодий масалаларни «фуқаробай» ўрганиш, уларга зудлик билан ечим топиш, вақт ёки маблағ талаб қилинадиган мурожаатларни алоҳида назоратга олиш ҳамда кечиктириб бўлмас чоралар кўриш тўғрисида сўз юритилди.

Шунингдек, мазкур тажрибанинг айнан бир маҳалла мисолидаги таҳлиллари мониторинг қилиниб, эришилган ижобий натижадан келиб чиқиб, ушбу тажрибани вилоятнинг барча ҳудудларида бекаму кўст жорий этиш кераклиги борасида тегишли мутасаддиларга топшириқлар берилди.

Кун тартибига қўйилган иккинчи масала, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирликларининг “Хавфсиз маҳалла” тамойили асосида республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш механизмларини белгилаш тўғрисида”ги қўшма қарорининг мазмун-моҳиятини ҳамкор ташкилотлар мутасадди раҳбарларига етказиш, ушбу қарордан келиб чиққан вазифалар ҳам бирма-бир муҳокама қилинди.

Бундан ташқари Ички ишлар бошқармасида янгидан ташкил этилиши назарда тутилган "Ягона тезкор бошқарув маркази" ни қуриш учун мўлжалланган бино, ундаги имкониятлар, мазкур йўналишда Тошкент шаҳри мисолида амалга оширилган ижобий тажриба муҳокама қилинди ва манзилли чора тадбирлар белгиланди.

Кўриб чиқилган ҳар бир масала юзасидан вилоят ҳокимлигининг қарорларини ишлаб чиқиш, зудлик билан масалаларга доир техник имкониятларни лойиҳалаштириш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берилди.

Text to speech