14 Март 2023 йил 439

Вилоят ИИБ томонидан соҳа ходимлари иштирокида спортнинг самбо тури бўйича мусобақа ўтказилди

Кейинги йилларда ички ишлар органлари ходимларининг жанговар ва жисмоний тайёргарликларини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ички ишлар Вазирлигининг “Ички ишлар органлари ходимларининг хизмат, жанговар, жисмоний ва ахлоқий-психологик тайёргарлигини ташкиллаштириш тўғрисида”ги тегишли буйруғига асосан ишлаб чиқилган режага кўра, Бухоро вилоят ички ишлар органлари шахсий таркиби билан доимий тарзда спорт мусобақаларини ўтказиш белгиланган.

Жумладан, бугун, 14 март куни ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш, оммавий спортни янада ривожлантириш мақсадида “Наврўз” умумхалқ байрами муносабати билан спортнинг “Самбо” тури бўйича “Бошқарма бошлиғи кубоги” мусобақаси ўтказилди.

Беллашувда вилоят Ички ишлар бошқармаси хизмат соҳалари ва унинг ҳудудий органларининг 75 нафар ходимларидан ташкил топган 15 та жамоа 64, 71, 79, 88, 98 ва +98 кг вазн тоифасида ўзаро куч синашдилар.

Муросасиз кечган баҳсларда фахрли 1-ўринни Патруль-пост хизмати батальони терма жамоаси эгаллаган бўлса, 2-ўрин Жондор тумани ИИБ ҳамда 3-ўрин Қоракўл тумани ИИБ жамоасига насиб этди.

Спорт баҳсларида тенгсиз деб топилган ходимлар ва ғолиб жамоалар бошқарма бошлиғининг кубоги ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Келгусида ходимлар ўртасида бу каби спорт мусобақаларини мунтазам ўтказиш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Text to speech