Вилоят ИИБда Эксперт-криминалистика маркази ва унинг қуйи тизими ходимлари иштирокида навбатдаги муҳокама йиғилиши ўтказилди
Ташкил этилган мазкур йиғилишда вилоят ИИБ Эксперт-криминалистика маркази ҳамда шаҳар-туманлар ИИБлари ЭКХ масъул ходимлари томонидан амалга оширилаётган ишлар атрофлича таҳлил этилиб, бугунги кунда соҳани ривожлантириш йўлида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар тўғрисида сўз юритилди.
Шу ўринда, экспертларнинг рақамли технологиялар ҳамда илмий-техник воситалардан самарали фойдаланиш, ашёвий-далилларни топиш, тўплаш, қайд этиш ва зарурий экспертизаларни тайинлашдаги ролини ошириш ҳамда эксперт-тадқиқот ишларини олиб боришда энг илғор тажрибаларга таянган ҳолда иш олиб бориш юзасидан зарурий тавсиялар берилди.
Йиғилиш якунида вилоят ИИБ Эксперт-криминалистика маркази ва унинг қуйи тизими ходимларига замонавий криминалистик чемоданлар топширилди.
Йиғилишда вилоят ИИБ ЭКМ бошлиғи, подполковник Бобур Фатуллаев томонидан топширилган махсус чемоданларда мавжуд криминалистик воситалар ва уларни қўллаш усуллари, техник тафсилотлари ҳамда ҳодиса жойини кўздан кечиришдаги афзалликлари хусусида батафсил тушунтиришлар берилди.
Таъкидлаш жоизки, бу борадаги чора-тадбирлар келгусида жиноятларни эксперт-криминалистика хизмати имкониятларидан самарали фойдаланиб, "иссиқ изи"дан фош этишдаги самарадорлигини оширишга хизмат қилади.