18 Июл 2023 йил 760

Вобкент тумани: Оилавий зўравонлик учун жавобгарлик белгиланди

Жорий йилнинг 7 июль куни соат 21:00 ларда Вобкент тумани “Латифсобунгар” маҳалласида яшовчи, 1984 йилда туғилган Р.Ш. исмли шахс яшаш хонадонида турмуш ўртоғи 1986 йилда туғилган С.У. билан оилавий келишмовчилик замирида жанжаллашиб, жанжал вақтида қўли билан аёлининг юз ва танасининг бошқа соҳаларига қасддан уриб, унга суд-тиббий экспертизасининг хулосасига кўра ўрта оғирликдаги тан жароҳати етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан фуқаро Р.Ш. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 126⊃1;-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech