Вобкент туманида Ички ишлар органлари ходимлари ва фахрийлари иштирокидаги навбатдаги уч авлод учрашуви ўтказилди
Ҳаётда кўпни кўрган, йиллар синовида тобланиб, бой амалий тажриба тўплаган фахрийларнинг ўгит ва маслаҳатлари ёшлар учун чинакам ибрат мактаби ҳисобланади.
Шу нуқтаи назардан, ички ишлар органларида ҳам «устоз-шогирд» анъанасини йўлга қўйиш, фахрийлар ва ёш ходимлар иштирокида уч авлод учрашувларини ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ички ишлар вазирининг жорий йил 28 сентябрь кунидаги “Ички ишлар органларида хизмат интизоми ва ходимларда ватанпарварлик туйғуларини кучайтириш бўйича тарғибот гуруҳларини ташкил этиш тўғрисидаги”ги фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилаётган маънавий-маърифий тадбирларда ҳам ушбу эзгу мақсад мужассамдир.
“Кексалар ҳафталиги” доирасида Вобкент тумани ИИБда навбатдаги “Уч авлод учрашуви” ўтказилди.
Бунда, Ички ишлар вазирлиги фахрийлар кенгаши раиси ўринбосари ва аъзолари, вилоят ички ишлар бошқармаси Фахрийлар кенгаши аъзолари, ички ишлар органларида кўп йилдан буён фаолият кўрсатаётган тажрибали ходимлар ёшларга ўз тажрибалари ҳақида сўзлаб, Ватанга муҳаббат, касбга садоқат, хизмат интизомига риоя қилиш, ҳалоллик, фуқаролар билан муомала маданияти каби тушунчаларда ўз маслаҳатларини бердилар.
Шунингдек, узоқ йиллар ички ишлар органларида самарали хизмат қилиб, нафақага чиққан И ва ИИ гуруҳ ногиронлиги мавжуд, якка-ёлғиз ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим фахрий ходимларга алоҳида эътибор қаратилди.
Бу каби хайрли тадбирлар «устоз-шогирд» анъанасининг амалдаги ифодаси сифатида кексалар тажрибасини ёшлар шижоати билан уйғунлаштиришга, шу асосда соҳа ходимларининг қалбидаги Ватанга муҳаббат, касбга садоқат туйғуларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.