17 Июн 2023 йил 427

Вобкент туманида валюта қимматликларининг қонунга хилоф муомаласи билан боғлиқ жиноий фаолият фош этилди

Бухоро вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларининг ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбир давомида Вобкент тумани “Вобкент” маҳалласида яшовчи, 1975 йилда туғилган Р.Б. исмли шахс қонунга хилоф равишда шофирконлик бошқа бир фуқарога 500 АҚШ долларини 5.725.000 сўмга айрибошлаган вақтида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Р.Б. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 177-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech