25 Март 2023 йил 513

Вобкентда ободонлаштириш бошқармаси масъул ходими жиноят устида ушланди

Вобкент тумани ободонлаштириш бошқармаси “Дайди ва қаровсиз қолган ҳайвонларни овлаш” бригадири вазифасида ишловчи И.С. бир фуқарони алдаб, уни ваколатли танишлари орқали туман ободонлаштириш бошқармасига электрик вазифасига ишга жойлаштириш эвазига «пора» беришга далолат қилиб, фирибгарлик йўли билан ундан 200 АҚШ доллари беришни талаб қилади.

2023 йил 16 март куни Бухоро вилояти ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида И.С. Вобкент туман И.Бухорий кўчасида талаб қилинган пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК. нинг168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech