Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизликни олдини олиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасига бағишланди
Оила — инсон ҳаётида туғилганидан бошлаб, улғайиб ўзлигини топадиган жамиятнинг бир бўғини ҳисобланади. Оиладаги маънавий руҳий муҳитдан эса фарзандлар ўрнак олади.
Ҳали 17 ёшга тўлмаган когонлик С.Н.нинг вилоят ИИБ ЖХХ ҲПБ вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига иккинчи бор тушди.
Бунга сабаб нима? Аниқланишича, оила муҳити, ота-онасининг кунора ўзаро жанжаллари 15 ёшли қизни кўчага етаклади. Шу орада у нотаниш йигит билан танишиб, унинг ёлғон ваъдалари, ҳис-туйғуларига асир бўлди. Мактабдаги ўқишини ҳам ташлаб, кўча санғийдиган одат чиқарди. Ахлоқсизлик йўлига кириб, енгил табиат аёллар билан танишиб, уларга эргашди. Оилавий зиддиятлар, носоғлом муҳит ҳатто онасининг ўз жонига қасд қилишига олиб келди.
Мазкур оилада соғлом ижтимоий-маънавий муҳитни шакллантириш, мавжуд келишмовчиликларни бартараф этиш, оиладаги ва фарзандлар тарбиясидаги салбий вазиятларга барҳам бериш мақсадида вилоят ИИБ ЖХХ ҲПБ бошлиғи ўринбосари, ХҚМББ бошлиғи подполковник Дилфуза Шаропова, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси ҳамда вилоят ҳокимлиги Болаларни ҳимоя қилиш масалалари бўйича шўба мутасаддилари Марказида бўлиб, С.Н. билан профилактик ва психологик суҳбатлар ўтказдилар.
Суҳбат жараёнида қизга йўл қўйган хато ва камчиликларидан хулоса чиқариши, соғлом ҳаёт тарзини танлаши учун масъуллар томонидан ҳар томонлама кўмак кўрсатилиб, мамлакатимизда ёшларни қўллаб-қувватлаш учун яратилаётган шароитлар ҳақида тушунтиришлар берилиб, оиладаги низони бартараф этиш чоралари кўрилди.
Ушбу оила ва бу оиладаги ҳар бир аъзоси билан «фуқаробай» тизими асосида иш олиб бориш бўйича алоҳида чора тадбирлар белгиланди ва ижроси алоҳида назоратга олинди.