10 Июн 2022 йил 544

Волейбол бўйича "Ички ишлар вазири кубоги" мусобақасининг Бухоро вилояти босқичи ўз якунига этди

Аввал хабар берганимиздек, Бухоро вилоятининг барча шаҳар ва туманлари 3 секторига қарашли маҳаллаларида истиқомат қилувчи уюшмаган ёшлардан таркиб топган жамоалар ўртасида спортнинг «Волейбол» тури бўйича "Ички ишлар вазири кубоги"нинг маҳаллий босқич мусобақалари жорий йилнинг 1-5 июнь кунлари ўтказилди.

Бунда жами 127 та жамоа ва 871 нафар ёшлар иштирокчи сифатида қатнашган эди.

Мазкур мусобақаларда Бухоро шаҳринингҲавзи нав”, Когон шаҳрининг «Мустақиллик», Когон тумани “Сиёз поён”, Бухоро тумани “Янги обод”, Вобкент тумани «Халач», Ғиждувон тумани «Улфатбиби», Шофиркон тумани «Калон», Пешкў тумани «Сўсана», Ромитан тумани «Миришкор», Жондор тумани «Поччойи», Қоракўл тумани “Қуйи Янгибозор”, Олот тумани «Бўрибек-Чандир», Қоровулбозор тумани «Жарқоқ» маҳаллалари жамоалари ғолиб деб топилиб, вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритдилар.

9-10 июнь кунлари Бухоро шаҳридаги «Ёшлик» спорт мажмуасида ушбу мусобақанинг вилоят босқичи финал учрашувлари ўтказилди.

Икки кун давом этган қизғин беллашув натижаларига кўра “Спортнинг волейбол тури бўйича Ички ишлар вазири кубоги” мусобақаларининг вилоят босқичида: 3-ўринни Пешку тумани «Сўсана», 2-ўринни Когон тумани «Сиёзпоён» ва фахрли 1-ўринни эса Жондор тумани «Поччойи» маҳаллалари ёшларидан таркиб топган жамоалар қўлга киритиб, 1-ўрин соҳиблари мусобақанинг кейинги босқичга йўлланма олди.

Мусобақа сўнгида ғолиб жамоалар ва уларнинг мураббийлари Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг I, II, III даражали дипломи, медаль, ғолиблик кубоги ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Таъкидлаш жоизки, мамлакатимиз бўйлаб, ёшлар ўртасида ташкил қилинаётган бу каби спорт мусобақаларини ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, давлатимиз раҳбарининг “Беш ташаббус олимпиадаси”ни ўтказиш бўйича берган топшириғига мувофиқ, уюшмаган ёшлар ўртасида иқтидори ва истеъдоди бор ёшларни селекция қилиш орқали уларни профессионал спорт жамоаларига жалб этилишини таъминлаш, шунингдек, аҳоли айниқса ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини оммалаштириш, спортни янада ривожлантириш, уюшмаган ёшлар билан ишлаш, улар иштирокида содир этилиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш ҳамда келажакда ушбу ёшларни жамият ва давлат тараққиёти учун хизмат қиладиган муносиб ворислар этиб тарбиялашдан иборат.

Text to speech