15 Июн 2023 йил 506

Вояга етмаган икки нафар ўспириннинг ҳатти ҳаракати юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Бухоро шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси томонидан берилган маълумотга кўра, 2023 йил 1 июнь куни соат 13:30 ларда Бухоро туманида яшовчи, 2008 йилда туғилган вояга етмаган Ч.Ш. исмли йигит, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, жамоат жойи саналган “Мустақиллик” маҳалласи Буюк Ипак йўли кўчасида жойлашган авто бекат орқа томонида бошқа бир вояга етмаган ўспирин бола, Ойбек” маҳалласида яшовчи 2007 йилда туғилган Н.А. билан ўзаро жанжаллашиб, жанжал вақтида унинг юзи, бурун ва жағ соҳасига қўл мушти билан уриб, суд тиббий экспертизасининг хулосасига кўра ўрта оғирликдаги тан жароҳати етказиб, безорилик жиноятини содир қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг  277-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech