31 Июл 2023 йил 451

Вояга етмаган қизнинг шаънини ва қадр-қимматини камситувчи, сир тутиладиган томонларини акс эттирувчи маълумотларни ошкор қилган шахсга жиноят иши очилди

Вобкент тумани Дўстлик маҳалласида яшовчи, 2004 йилда туғилган Ш.Х. 2023 йил 30 март куни Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида ўтказилган катталар ва ўсмирлар ўртасидаги оғир атлетика бўйича Ўзбекистон чемпионатида Наманган туманида яшовчи, 2006 йилда туғилган вояга етмаган Р.З. исмли қиз билан танишиб қолиб, у билан ишқий муносабатларга киришиб, шу даврда қизнинг интим ҳолдаги фото ва видеотасвирларини қўлга киритади.

2023 йилнинг 15 июль куни эса қўлга киритилган интим хусусиятга эга фото ва видеотасвирларни қизнинг розилигисиз интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиб, унинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи ҳамда сир тутиладиган томонларини акс эттирувчи маълумотларни ошкор қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 141/3-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech