3 Июн 2023 йил
522
Вояга етмаган йигитларнинг безорилик ҳатти-ҳаракатлари юзасидан жиноят иши қўзғатилди
Бухоро шаҳрида яшовчи, вояга етмаган 2006 йилда туғилган Ў.А. жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, 2023 йил 18 май куни соат 15:00 ларда Бухоро шаҳар “Санъат мактаби”нинг ташқи ҳовлисида тенгдоши ғиждувонлик И.А. билан жанжаллашиб, жанжал вақтида унга суд тиббий экспертизасининг хулосасига кўра ўртача оғир тан жароҳати етказиб, безорилик жиноятини содир қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар ИИО ФМБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 277-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.