Вояга етмаганлар ҳуқуқбузарликлари профилактикасида — ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданият муҳим аҳамиятга эга
Жорий йилнинг 17 октябрь кунида Бухоро вилоятида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов ҳузурида ўтказилган ишчи ишлар органлари раҳбар ва масъул ходимлари билан қўшма сайёр йиғилиш баёнининг тегишли бандлари ижроси юзасидан вилоят ИИБ бошлиғининг фармойиши ишлаб чиқилиб, вояга етмаганлар томонидан содир этилиши мумкин бўлган жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида қатор чора-тадбирлар белгилаб олиди.
Жумладан, шаҳар, туманлар ИИБ бошлиқлари, уларнинг ўринбосарлари, соҳавий хизматлар раҳбар ва бириктирилган ходимлар томонидан умумтаълим ўрта таълим мактабларида ҳафтада камида бир маротаба “Ҳуқуқий маданият” фанидан ўқув сменари ўтказиш амалиёти жорий этилди.
Бунга кўра, “профилактика куни” муносабати билан барча шаҳар ва туманлар ички ишлар органлари масъуллари томонидан ўзларига бириктирилган мактабларда “Ҳуқуқий маданият” фанидан семинар-ўқув машғулотлари ўтказилиб, ёшлар ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган ҳамда уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга доир зарурий маълумотлар берилди.
Вилоятда бу каби чора-тадбирлар келгусида ҳам қизғин давом эттирилади.