Вояга етмаганлар ва хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ҳамда жиноятларнинг олдини олиш борасидаги ишлар ҳам сарҳисоб қилинди
Бугун, 18 июнь куни Бухоро вилояти ИИБ бошлиғи полковник Миржамол Миралимов вилоятда жорий йилнинг ўтган олти ойи давомида вояга етмаганлар ва хотин-қизлар ўртасида содир этилган ҳуқуқбузарликлар ва жиноятлар муҳокамасига бағишланган муҳокама йиғилишини ўтказди.
Бунда, бошқарма бошлиғининг ўринбосарлари, соҳавий хизматлар масъуллари, шаҳар-туман инспектор психологлари ҳамда хотин-қизлар маслалари бўйича инспекторлари, шунингдек, ўзаро ҳамкорлик меморандумига кўра Бухоро давлат университети профессор ўқитувчилари иштирок этишди.
Муҳокама йиғилишида бошқарма бошлиғи ўтган давр мобайнида айнан мазкур йўналишларда содир этилган ҳуқуқбузарликлар ҳамда жиноятларга бирма-бир тўхталиб , уларнинг келиб чиқишига сабаб бўлган омиллар, мутасадди идоралар ҳамда ҳудудий ички ишлар органларнинг масъуллари томонидан йўл қўйилган камчиликлар танқидий таҳлил қилиниб, келгусида амалга оширилиш лозим бўлган профилактик тадбирлар хусусида тегишли кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, йиғилиш давомида Жиноятчиликни олдини олиш ва унга имкон берган сабабларни чуқурроқ ўрганиш, бундай шахслар томонидан содир этилган ҳар бир жиноятга фавқулодда ҳолат сифатида қаралиши қатъий белгиланди.
Жараёнда "Ҳамкорлик меморандуми" асосида тузилган "Илмий тадқиқот маркази" аъзолари томонидан йиғилганлар учун ўқув-амалий семинари ҳам ўтказилди.
Тадбир сўнгида хизмат фаолияти давомида юқори натижаларга эришиб ҳамкасбларига ўрнак бўлган бир гуруҳ ходимлар муносиб тақдирланди.