14 Ноябр 2022 йил 736

Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгашининг 68-сессияси бўлиб ўтди.

Бугун, жорий йилнинг 14 ноябрь куни Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгашининг навбатдаги 68-сессияси ўз ишини олиб борди.

Сессия кун тартибига қўйилган масалалардан бири ҳисобланган ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Шухрат Алиевнинг ҳисоботи тингланди.

Вилоят 3-сектор раҳбари, Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўз ҳисоботида секторга қарашли ҳудудларида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар ҳақида сўз юритиб, мавжуд муаммоларни санаб ўтди.

Шундан сўнг вилоятда жорий йилнинг 9-ойлик даврида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишга доир амалга оширилган чора тадбирлар, хусусан, йўл-транспорт ҳодисаларининг таҳлили, жиноятларнинг ҳудудий сектор раҳбарлари томонидан жойлардаги муҳокамалари, маҳаллаларда аёллар ва ёшлар билан олиб борилаётган ишлар натижадорлиги бўйича ҳам сўз юритди.

Депутатлар, вилоят корхона ва ташкилотлар масъуллари ҳамда ва ОАВ вакиллари иштирокида ўтган сессиянинг ушбу масаласи қизғин баҳс ва мунозараларга бой бўлиб, ҳар бир масала ва кўтарилган муаммонинг ечими бўйича Халқ депутатлари вилоят кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.

Text to speech