1 Март 2023 йил 545

“Хавфсиз ҳудуд” тадбирлари давомида уйида фоҳишахона ташкил қилган шахс ушланди

Вилоятимиз ҳудуди бўйлаб жиноятчиликни олдини олиш мақсадида “Хавфсиз ҳудуд”, «Назорат» ҳамда “Жамоат хавфсизлиги ойлиги” кенг қамровли тезкор ҳамда профилактик тадбирлар ўтказилмоқда. Ушбу махсус профилактик тадбирлар давомида Когон шаҳар Арабхона кўчасида яшовчи 1980 йилда туғилган А.Ғнинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда у моддий манфаатдор бўлиш мақсадида бир эркак ва аёлни жинсий алоқа қилиши учун шароит яратиб бериб, бунинг эвазига улардан 50.000 сўм пулларини олганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК нинг 131-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech