“Хавфсиз ҳудуд” тадбирлари доирасида ўтказилган тезкор тадбир давомида Гиёҳфурушлар қўлга олинди
Бухоро шаҳар Алпомиш кўчаси 31-уйда яшовчи, 1983 йилда туғилган Ғ.Б. таниши Ҳ.У. га 500.000 сўм эвазига гиёҳвандлик воситаларини етказиб беришни олдиндан ваъда қилиб, ўзида аввалдан бўлган қора рангли пакетга ўралган ҳолдаги вилоят ИИБ ЭКБ нинг хулосасига кўра соф вазни 0,97 граммга тенг бўлган озгинадан кўпроқ миқдордаги «Гашиш» гиёҳвандлик воситасини аввалдан келишилган Бухоро шаҳар Тўқимачи маҳалласи Алпомиш кўчаси 31-уйнинг олдида жойлашган бетон тўсиқ остига қолдириб кетиш йўли билан гиёҳвандлик воситасини сотиш билан шуғулланади.
Бухоро шаҳар ИИО МФБ ходимлари томонидан “Хавфсиз ҳудуд” тадбирлари доирасида олиб борилган тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида 2023 йил 15 февраль куни соат 22:00 ларда мижоздан келишилган 500.000 сўм пулларни олган вақтида ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар ИИО ФМБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖК нинг 273-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.