“Ходимбай” ишлаш тизимида тажриба алмашилмоқда.
Бугун, жорий йилнинг 22 ноябрь куни Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Ш.Ф.Шадиев, “ходимбай” ишлаш тизими бўйича амалга оширилган ишларни кўриш ва тажриба алмашиш мақсадида Бухоро вилоятига ташриф буюрди.
Ташриф давомида, Ички ишлар бошқармаси ва унинг қуйи тизимларида амалга оширилган бунёдкорлик ишлари, шунингдек, шахсий таркиб учун яратилган кенг ва қулай шароитлар, ички ишлар органларининг моддий-техника таъминотидаги янгиланишлар юзасидан хизмат соҳалари ва ҳудудий ички ишлар органлари фаолияти билан танилди.
ИИВ Бухоро академик лицейига ташриф буюриб, даставвал Ички ишлар вазирлиги Бухоро академик лицейи қошида ташкил этилган вилоят Ички ишлар бошқармаси “Жасорат” тарихий музейи имкониятлари билан яқиндан таништирилди.
Ички ишлар вазирлиги Бухоро академик лицейи қошида вилоят Ички ишлар бошқармаси “Жасорат” музейи замон талабларига мос тарзда ташкил этилганлиги, музей фондидан алоҳида маданий ва тарихий қийматга эга минглаб ноёб экспонатлар тарихи ҳақида қатор маълумотлар бериб ўтилди.
Шундан сўнг, вилоят ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан хизмати томонидан “ходимбай” ишлаш тизими, ёшлар билан ишлаш тизими, касбий тайёргарлик йўналиши ҳамда кадрлар билан таъминлаш соҳасида амалга оширилган ишлар бўйича тақдимот ўтказилиб, маълумотлар берилди.