25 Март 2023 йил 454

Хонадонида гиёҳвандлик моддаси сақлаб келган шахс ушланди

2023 йил 12 март куни Ромитан тумани ИИБ ходимлар томонидан олинган маълумотларга кўра Боғитуркон маҳалласида яшовчи, Ж.Ш.нинг яшаш уйида ўтказилган тезкор тадбир давомида унинг хонадонидан бир дона гугурт қутиси ва бир дона қоғоз бўлагига ўраб жойлаштирилган, соф вазни 2,25 граммга тенг бўлган озгинадан кўпроқ миқдордаги «Марихуана» гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК. нинг 276-модда 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Text to speech