4 Март 2023 йил 484

Хотин-қизлар ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни жиловлаш масалалари муҳокама қилинди

Бугун, 4 март куни Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси кичик мажлислар залида бошқарма бошлиғи полковник Миржамол Миралимов бошчилигида масъул раҳбарлар иштирокида вилоятда хотин-қизлар ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш борасидаги вазифаларга бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда, вилоят ИИБ ХПБ раҳбарияти, хотин-қизлар масалалари бўйича мутахассис ходимлар иштирок этдилар.

Бунда, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Бухоро вилоятида хотин-қизлар ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида амалга оширилган ишлари юзасидан масъулларнинг ҳисоботи тингланди.

Ҳисоботда кўрсатиб ўтилган жиноятларнинг келиб чиқишига сабаб бўлган омиллар танқидий таҳлил қилиниб, батафсил муҳокама этилди.

Шу ўринда, ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хотин-қизлар масалалари бўйича масъул ходимлари томонидан маҳаллаларда ижтимоий муҳит барқарорлигини таъминлаш, аҳоли, айниқса хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг барвақт олдини олиш ҳамда турли салбий иллатларга қарши курашиш, оилаларда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга доир амалга оширилаётган чора-тадбирлар ва мавжуд камчиликлар борасида ҳам сўз юритилди.

Якунда, соҳа мутахассисларига галдаги вазифалар юзасидан аниқ ва бажариш муддатлари белгиланган кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Text to speech