12 Май 2023 йил 509

Хотин-қизлар ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга долзарб масала сифатида қаралмоқда

Бугун, 12 май куни вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари — Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи подполковник Жонибек Болтаев бошчилигида вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси ҳамда Ғиждувон туман ҳокимлиги масъуллари ва тумандаги 75 та МФЙ хотин-қизлар фаоллари иштирокида ҳудудда аёллар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олишга доир амалга оширилаётган профилактик тадбирлар танқидий-таҳлилий муҳокама қилинди.

Йиғилишда қўшма қарорда белгиланган вазифалар, тегишли кўрсатма ва топшириқлар ижросини таъминлаш, хотин-қизлар томонидан жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш, оғир ижтимоий аҳволдаги аёлларнинг муаммоларини яқиндан ўрганиб, ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда уларни ижобий ҳал этиш кераклиги алоҳида таъкидланди.

Жумладан, профилактик ҳисобда турган хотин-қизлар томонидан қайта ҳуқуқбузарлик ва жиноят содир этилишининг олдини олиш ушбу аёллар билан доимий равишда профилактик суҳбатлар ўтказилиб, уларнинг меҳнат ва турмуш шароитларини яхшилашга қаратилган манзилли чора-тадбирлар белгилаш, мавжуд муаммоларининг бартараф этилишига алоҳида аҳамият қаратиш лозимлиги айтиб ўтилди.

Шунингдек, маҳаллаларда “хонадонбай” ва “фуқаробай” иш тизимини самарали ташкил этиб, шу асосда ҳар бир хотин-қиз билан индивидуал тартибда ишлаш орқали, оилавий зўравонлик ва тазйиқ қурбонига айланган аёлларни аниқланиб, улар билан турли психологик-профилактик суҳбатлар олиб бориш борасида сўз юритилди.

Шу ўринда, хотин-қизларга нисбатан ҳар қандай кўринишдаги зўравонликларнинг олдини олиш ва бу каби салбий ҳолатларга чек қўйишга қаратилган профилактик огоҳлантириш ишлари олиб борилиб, “Ҳимоя ордери” билан таъминлаш орқали уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан зарурий кўрсатмалар берилди.

Text to speech