10 Феврал 2023 йил 894

Хотин-қизлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш масалалари танқидий муҳокама қилинди

Бугун, 10 февраль куни Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси кичик мажлислар залида бошқарма бошлиғи полковник Шухрат Алиев бошчилигида масъул раҳбарлар иштирокида вилоятда хотин-қизлар ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш борасидаги вазифаларга бағишланган танқидий-таҳлилий йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда, вилоят ИИБ бошлиғининг тааллуқли ўринбосарлари, хотин-қизлар масалалари бўйича вилоят, шаҳар ва туманлар масъул ходимлари иштирок этдилар.

Бунда масъулларнинг 2022 йил давомида Бухоро вилоятида хотин-қизлар ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида амалга оширган ишлари, келгусидаги вазифалари юзасидан ҳисоботи тингланди.

Ҳисоботда кўрсатиб ўтилган жиноятларнинг келиб чиқишига сабаб бўлган омиллар танқидий таҳлил қилиниб, батафсил муҳокама этилди.

Шу ўринда, ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хотин-қизлар масалалари бўйича масъул ходимлари томонидан маҳаллаларда ижтимоий муҳит барқарорлигини таъминлаш, аҳоли, айниқса хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг барвақт олдини олиш ҳамда турли салбий иллатларга қарши курашиш, оилаларда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга доир амалга оширилаётган чора-тадбирлар ва мавжуд камчиликлар борасида сўз юритилди.

Якунда, соҳа мутахассисларига галдаги вазифалар юзасидан аниқ ва бажариш муддатлари белгиланган кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Text to speech