Яна бир ноқонуний ер олди-сотдисининг олди олинди
Бухоро тумани "Гулшанобод" маҳалласида яшовчи 1973 йилда туғилган Х.Т. қасддан жиноят содир қилиш йўлига ўтиб, алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг жуда кўп миқдордаги мулкини қўлга киритиш мақсадида Пешку тумани "Пешку" маҳалласида яшовчи 1981 йилда туғилган Ж.З.ни алдаб, унга Бухоро тумани "Шергирон" маҳалласида жойлашган 1.5 гектар боғ майдонини ўзига тегишли эканлигини айтиб, ҳужжлаштириб бериш эвазига 42.000 АҚШ доллари талаб қилади.
2023 йил 13 апрель куни Бухоро вилояти ИИБ ТҚХ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Бухоро шаҳар ҳудудида жойлашган “Карвон бозори” яқинида 10.000 АҚШ долларни фирибгарлик йўли билан олаётган вақтда қўлга олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар ИИО ФМБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 168-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.