Яна бир ноқонуний ёғ ишлаб чиқарувчи цех фаолиятига чек қўйилди
2023 йил 18 февраль куни Ғиждувон туман ИИБ ходимлари томонидан туманнинг Шўрча маҳалласида яшовчи 1988 йилда туғилган И.У. исмли шахс қурилиши тугалланмаган бинода, ноқонуний тарзда юқори кучланишли электр токига уланиб, мой жувоз ускуналарини ўрнатиб ишлатиб, истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқариш билан шуғулланиб келаётганлиги тўғрисида тезкор маълумот олинган.
Ўтказилган тезкор тадбир давомида, ушбу шахс мой жувоз ускуналарини туманнинг “Сармижон” маҳалласида яшовчи 1988 йилда туғилган Т.М. га тегишли бўлган қурилиши тугалланмаган бинода ўрнатиб, унинг ҳовлисидан ишлаб чиқариш цехи сифатида фойдаланганлиги учун ижара ҳақи тўлаб келганлиги аниқланган.
Воқеа жойига чиққан тезкор-тергов гуруҳи томонидан 3 дона мойжувоз ускуналари, 250 литр пахта ёғи, 1680 килограмм кунжара ем маҳсулоти ҳамда 27.020 килограмм чигит маҳсулотлари текшириб кўриш мақсадида ИИБ ихтиёрига олинган.
Ҳозирги кунда мазкур ҳолат бўйича туман ИИБ ходимлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.