Яшаш хонадонида гиёҳвандлик воситасини сақлаб келаётган шахс аниқланди
Жорий йилнинг 24 июнь куни соат 15.00 ларда Пешку тумани Шавгон маҳалласида яшовчи 1996 йилда туғилган аёлнинг яшаш уйи туман ИИБ ходимлари томонидан кўздан кечирилганида, хонадоннинг ички хонасида Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси эксперт криминалистика марказининг тегишли хулосасига кўра, бир дона полимер пакет ўрамига ўралган, қуритилган ҳолдаги соф вазни 3,39 граммга тенг бўлган миқдордаги “Марихуана” гиёҳвандлик моддасини келгусида ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда сақлаб келаётганлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман Ички ишлар бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб дастлабки тегов ҳаракатлари олиб борилмоқда.