Йўловчи сифатида машинага ўтирган фуқаро ҳайдовчининг пулларини ўмарди
2022 йилнинг 29 октябрь куни соат тахминан 23:00да номаълум шахс, фуқаро М.Р. нинг бошқарувида бўлган “Кобалт” русумли автомашинасида йўловчи сифатида ўтириб келиб, Вобкент тумани “Кулолчи” маҳалласи “Ўбакулолон” кўчасига етган вақтида автомашинанинг юкхонасида бўлган 4.000 АҚШ доллари ва 5.000.000 сўм миқдордаги пулларини ўғирлаб, жабрланувчига анча миқдордаги моддий зарар етказиб, ҳодиса жойидан яширинган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК нинг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган тезкор-техник ва суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Шофиркон тумани Бобоато маҳалласида яшовчи 1993 йилда туғилган Б.А. содир қилганлиги аниқланган.
Ҳозирда ушбу шахснинг бошқа шу турдаги фош этилмасдан қолаётган жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш борасида тезкор суриштирув ва тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.