"Ёшлар сиёсати соҳасидаги ишлар натижадорлигини ошириш ҳамда улар билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижроси юзасидан Бухоро вилояти ИИБ бошлиғи полковник Миржамол Миралимов жойларда "Раҳбар ва ёшлар" учрашувларини ўтказмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 2023 йил 11 апрель куни ўтказилган “Ёшлар сиёсати соҳасидаги ишлар натижадорлигини ошириш ҳамда улар билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижроси юзасидан Бухоро вилояти ИИБ бошлиғи полковник Миржамол Миралимов Ғиждувон туманида яшовчи “аҳволи оғир” тоифасига киритилган ёшлар билан мулоқот қилди.
Давлатимиз раҳбари таъбири билан айтганда, ёшлар билан ишлаш барча раҳбарларнинг, кенг жамоатчиликнинг, бутун жамиятимизнинг энг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади.
Шу ўринда, давлат раҳбари томонидан ушбу видеоселектор йиғилишида парламент вакиллари, маҳаллий Кенгашлар депутатлари, сиёсий партиялар, зиёлилар, сектор раҳбарлари, нуронийлар, маҳалла фаоллари ҳам ёшлар тарбияси, уларнинг муаммоларини ҳал қилиш йўлида қаттиқ бел боғлаб, астойдил шуғулланишга чақирилган.
Берилган топшириқлар ижроси юзасидан ўтказилган учрашув давомида ёшларининг муаммолари ҳамда таклифлари ўрганилиб, улар томонидан кўтарилган мурожаатлар бошқарма бошлиғи томонидан тингланди.
Очиқ мулоқотда, ёшлар томонидан банк имтиёзли кредит маблағлари ажратилиши, тадбиркорлик учун ер майдони ажратишда амалий ёрдам бериш, иш билан таъминлаш, мутахассислиги бўйича ишга жойлаштириш, тадбиркорлик фаолиятини кенгайтиришда имтиёзлардан фойдаланиш ва бошқа ижтимоий муаммолар бўйича мурожаатлар келиб тушди.
Асосий эътибор, мурожаатларнинг жойида ҳал этилишига қаратилиб, қўшимча ўрганиш ва қонуний қарор қабул қилиш учун иш юритувига олинган мурожаатлар юзасидан чора-тадбирлар белгиланди.
Шунингдек ёшлар билан ишлаш бўйича тегишли масъуллар томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳам муҳокама қилиниб, келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.