Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш Академиясига 2024/2025-ўқув йили бўйича ўқишга қабул қилиш учун номзодлар танлови бошланганлигини маълум қиламиз
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жиноятларни тергов қилиш соҳасида малакали кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида”ги 2022 йил 28 ноябрдаги ПФ–257-сон Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш Академиясига 2024/2025-ўқув йили бўйича ўқишга қабул қилиш учун номзодлар танлови 2024 йилнинг 01 февраль кунидан бошланганлигини маълум қилади ҳамда ўқишга кириш истагида бўлган номзодлар Ўзбекистон Республикаси ИИВ Бухоро Академик лицейи биносида жойлашган Вилоят ИИБнинг “Номзодларни қабул қилиш маркази”га мурожаат қилишлари сўралади, 2024 йилнинг 01 март кунидан кейин мурожаат қилган номзодларнинг аризалари қабул қилинмайди.
Академиянинг “Тергов фаолияти” мутахассислиги бўйича ўқишга қабул қилиш ҳарбийлаштирилган ва ҳарбийлаштирилмаган таълим йўналишларида амалга оширилиб, ўқиш муддати уч йилни ташкил этади.
-ўқиш давлат гранти асосида амалга оширилади;
-танлов тадбирлари тўрт босқичдан – дастлабки танлов, махсус психологик танлов, ёзма имтиҳон (диктант) ва тест синовларидан иборат бўлади;
-танлов тадбирларининг барча босқичлари номзодларнинг доимий яшаш жойи бўйича ўтказилади;
-дастлабки танлов тадбирларида номзодларнинг ҳужжатларини тўплаш ва ўрганиш ҳамда тиббий кўрикдан ўтказиш амалга оширилади;
-махсус психологик танлов, ёзма имтиҳон (диктант) ва тест синовлари Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги “Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги” томонидан ўтказилади;
Ўқишни тамомлаган битирувчилар яшаш ҳудуди бўйича Ички ишлар органларининг суриштирув ва тергов бўлинмаларида хизмат ўтайди.
Манзил: Бухоро шаҳри, Навоий шох кўчаси, 6а-уй. (Ички ишлар вазирлиги Бухоро Академик лицейи)
Қўшимча маълумотлар учун телефонлар: +998-90-613-52-32, +998-91-416-04-07, +998-91-401-41-19