23 Сентябр 2023 йил 3101

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖХД ҲПХ ўринбосари полковник Умида Абдуллаева бошчилигидаги масъуллар Бухоро вилоятида ўрганиш ишларини олиб боришди

Бухоро шаҳрининг “қизил” тоифага киритилган "Раззоқ Ҳамроев" маҳалласида бўлган ўрганишларда жиноятчиликни олдини олиш борасидаги "Бухоро тажрибаси" асосида маҳалла “бешлик” вакиллари томонидан олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Шунингдек, Бухоро вилоятини хотин-қизлар орасида жиноятчиликдан ҳоли ҳудудга айлантириш тажрибаси бўйича шакллантирилган ишчи гуруҳ, алоҳида эътибор қаратилиши лозим бўлган  хотин-қизларга нисбатан тўлдирилган анкета-сўровномалари, аниқланган муаммолар ҳамда уларнинг ечимлари бўйича белгилан чора тадбир дастурлари ўрганилди.

ИИВ масъулларининг Бухоро вилоятидаги ўрганишлари давомида Ўзбекистон Республикасининг “Хотин қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончи ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Қонуни мазмун-моҳияти бўйича ҳам тушунтиришлар берилди.

Text to speech