Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Б.Ю.Мирзарахимов ИИВ ЖИЭД олтинчи минтақавий ҳудуд 1-сон ЖИЭКга ташриф буюрди ҳамда Қоровул қўшинлари қўмондонлиги 7536-сонли ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари учун яратилган шароитларни ўрганди
Ички ишлар вазири ўринбосари Бухоро вилоятидаги ўрганишлари доирасида Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш департаменти олтинчи минтақавий ҳудуд 1-сон жазони ижро этиш колониясига ташриф буюрди.
Вазир ўринбосари жазони ижро этиш муассасасида шахсий таркиб ва маҳкумларга яратилган шарт-шароитларни кўздан кечириб, амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берди.
Шундан сўнг Қоровул қўшинлари қўмондонлиги 7536-сонли ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари билан учрашди.
Ташриф жараёнида ҳарбий хизматчиларга яратилган шарт-шароитлар, хизмат олиб бориш жараёнлари, ўзаро ҳамкорликда олиб борилаётган ишлар билан танишиб, келгусидаги қилиниши лозим бўлган ишлар юзасидан ўзининг таклифларини бериб ўтди.
Ҳарбий хизматчиларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида сержант ва офицерларнинг масъулиятини ошириш кераклигини таъкидлаб, бўлинмаларда ҳарбий хизматчиларга яратилган шарт-шароитлар ва навбатчиларнинг хизмат олиб бориши бўйича кўрсатмалар бериб ўтилди.
Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Баҳодир Мирзарахимовнинг Бухоро вилоятидаги ўрганишлари давом этмоқда.