Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖХД ЖТСХ бошлиғи полковник Ш.Ш.Ибрагимов бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Бухоро вилоятида ўрганишлар олиб борилмоқда
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖХД ЖТСХ бошлиғи полковник Ш.Ш.Ибрагимов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Бухоро вилоятининг шаҳар ва туманларида жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, криминоген вазиятни барқарорлаштириш бўйича олиб борилган ишлар, жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этилишига сабаб бўлаётган омилларни бирма-бир таҳлил қилиш мақсадида ҳудудий ички ишлар органига ташриф буюриб, ички ишлар бўлинмаларида ходимлар ва фуқароларга яратилган шароитлар билан яқиндан танишиб, мавжуд муаммоларга алоҳида эътибор қаратди.
Жараёнда масъулларинг жорий 2024 йил давомида ҳудудларда жамоат тартибини сақлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ахборотлари тингланди.
Полковник Ш.Ш.Ибрагимов бу борада ўз тавсияларини бериб, амалга ошириладиган кенг кўламли профилактик чора-тадбирлар самарадорлигини ошириш зарурлиги борасида манзилли топшириқлар бериб ўтди.
Бундан ташқари, вилоят ИИБ ЖХХ ЖТСБ Махсус муассасалар фаолияти ҳамда кинология бўлинмаларининг фаолиятлари ўрганилиб, тегишли таклиф ва тавсиялар берилди.
Шунингдек, ходимларга хизмат интизоми ҳамда қонунийликни таъминлаш кераклиги борасида кўрсатмалар берилди.