21 Феврал 2024 йил
2077
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖХД ЖТСХ бошлиғи полковник Ш.Ш.Ибрагимов бошчилигида Бухоро вилоятида жамоат тартибини сақлаш юзасидан олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди
Муҳокамада Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосарлари, тегишли соҳавий хизматлар раҳбарлари ҳамда шахсий таркиб иштирок этди.
Кун тартибидаги масала юзасидан масъул ходимларнинг ҳисоботлари тингланиб, амалга оширилган ишлар атрофлича муҳокама қилинди.
Йиғилиш якунида полковник Ш.Ш.Ибрагимов томонидан жамоат жойларида фуқаролар хавфсизлигини ҳамда тунги вақтларда аҳоли тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишга доир қатор вазифалар белгилаб берилди.