Ўзбекистон Республикаси ИИВ Бухоро академик лицейида Бухоро вилояти ИИБ Эксперт-криминалистика маркази ҳамкорлигида илмий амалий кўргазма ташкил этилди
Даставвал лицей ўқувчиларининг касбга бўлган садоқати ва қизиқишларини ошириш мақсадида Эксперт-криминалистика хизматида мавжуд ҳаракатланувчи мобил криминалистик лаборатория ва унда мавжуд техник воситалар намойиши ўтказилди.
Жараёнда учувчисиз учиш аппаратининг имкониятлари, содир этилган жиноятларни “иссиқ изи”дан очишдаги роли, оммавий тартиббузарлилар содир этилганда амалга ошириладиган ишлар тартиби ва кетма-кетлиги юзасидан тушунтиришлар берилди.
Шундан сўнг академик лицейи ўқувчилари билан ўқув машғулотлари ўтказилиб, “Криминалистик техникаларнинг умумий қоидалари", "Далилларни топиш", "Олиш ва қайд этиш учун қўлланадиган техник-криминалистик воситалар ҳамда методларнинг турлари", "Лаборатория тадқиқотларида ишлатиладиган техник-криминалистик воситалар ва методларнинг турлари", "Жиноятларни олдини олиш, очиш ва тергов қилишда криминалистик техниканинг ўрни” мавзуларида амалий ўқув машғулотлари ўтказилди.
Шунингдек, ўқув машғулотларида ҳозирги кунда Эксперт-криминалистика марказида ўтказилаётган “Дактилоскопик”, “Баллистик”, “Совуқ қурол”, “Гиёҳвандлик моддалари” ҳамда “Автотехник” экспертиза турлари, экспертиза ўтказиш учун асослар, экспертизага тақдим этиладиган объектлар ҳақида сўз юритилиб, ўқувчиларнинг бу борадаги билимларини ошириш мақсадида улар томонидан берилган саволларга мутахассислар томонидан жавоблар берилди.