1 Ноябр 2025 йил 276

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2025 йил 10 октябрь кунидаги 600-сонли буйруғининг мазмун-моҳияти Бухоро вилояти ИИБ шахсий таркибига етказилди

Жорий йилнинг 1 ноябрь куни Ички ишлар вазирлиги ишчи гуруҳи томонидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишга Ички ишлар вазирлиги ММИ ва КБТД Жисмоний ва жанговар тайёргарликни ташкил этиш бошқармаси бошлиғи раҳбарлик қилди.
Йиғилишда ички ишлар органларининг хизмат фаолиятини такомиллаштириш, ходимларнинг касбий маҳоратини ошириш, шунингдек, жисмоний ва жанговар тайёргарлик, малака тоифаси ҳамда рейтинг баҳолаш тизимини янада самарали ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

Тадбир давомида Ички ишлар вазирлигининг 2025 йил 10 октябрдаги 600-сонли буйруғи мазмун-моҳияти атрофлича таҳлил қилиниб, унда белгиланган янги тартиб ва талаблар шахсий таркибга етказилди.

Таъкидлаш жоизки, мазкур буйруққа мувофиқ эндиликда ички ишлар органларида ходимларнинг жисмоний, жанговар ва тест тайёргарлиги бўйича соддалаштирилган ҳамда рақамли назорат тизими жорий этилади.Машғулотлар ҳафтанинг сешанба ва шанба кунлари мунтазам равишда ўтказилади. Икки йил кетма-кет “аъло” баҳо олган ходимлар бир марталик ойлик маош миқдорида рағбатлантирилади, паст баҳо олганлар учун эса огоҳлантириш, интизомий чора ёки лавозим пасайиши каби таъсир чораларини қўллаш тартиби белгиланган.

Шунингдек, жисмоний тайёргарлик машғулотлари бўйича ҳар чоракда синовлар ўтказилиб, натижалар вилоят ИИБ раҳбарияти ҳузурида танқидий таҳлил қилинади. Машғулотларда қўл жанги, самбо, кроссфит, сузиш, енгил атлетика каби спорт турлари асос қилиб олинган бўлиб, бошқармалар ва бўлимлар ҳузурида “Стреeт Workout” майдончалари ташкил этиш ҳамда моддий-техника базасини мустаҳкамлаш вазифаси белгиланган.
Видеоселектор давомида Бухоро вилояти ИИБ соҳавий хизматлари, туман ва шаҳар ИИБ бошлиқлари ҳамда уларнинг ўринбосарлари томонидан ўтказилган якуний синов малака тоифалари натижалари муҳокама қилинди.

Йиғилиш якунида хизмат интизомини мустаҳкамлаш, ходимларнинг тайёргарлик даражаси ва касбий салоҳиятини оширишга қаратилган чора-тадбирларни кучайтириш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.Шунингдек, ҳар бир раҳбар ва ходимнинг масъулиятини ошириш, хизмат фаолиятида самарадорликни таъминлаш ҳамда жанговар ва ахлоқий-психологик тайёргарликни доимий назорат остида сақлаш зарурлиги алоҳида таъкидланди.

Text to speech