Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи ўринбосари, пробация хизмати бошлиғи полковник Ш.Уралов Шофиркон туманидаги «қизил» тоифага киритилган маҳаллалар ҳамда пробация рўйхатида турган назорат остидаги шахслар билан «еттилик»нинг ҳамкорликда олиб борилган ишларини ўрганди
Хизмат сафари билан Бухоро вилоятида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи ўринбосари, Пробация хизмати бошлиғи полковник Ш.Уралов ўрганишларнинг биринчи кунида вилоят 3 сектор ҳудудига кирувчи Шофиркон туманида бўлди.
Бунда, туман ҳудудида криминоген вазиятни барқарорлаштириш бўйича олиб борилган ишлар, жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этилишига сабаб бўлаётган омиллар бирма-бир таҳлил қилинди.
Ўрганишлар давомида жиноятчилик салмоғи ошган «қизил» маҳаллаларида бўлиб, «еттилик» вакилларининг ҳамкорликда жиноятчиликни олдини олиш борасида олиб борган ишлари билан танишди.
Жараёнда маҳаллаларнинг криминоген вазиятига таъсир қилаётган омиллар, шунингдек, комплекс ёндашув асосида амалга оширилиши лозим бўлган профилактик тадбирлар самарадорлигини ошириш, салмоғи юқори бўлган жиноятларни олдини олишнинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда махсус контингент билан ишлаш кераклиги борасида алоҳида топшириқлар берилди.
Шунингдек, маҳалларда ва таълим муассасаларида замонавий кузатув камераларини ўрнатиш, хавфсизликни таъминлаш бораси ҳам ўрганишлар олиб борилди.
Пробация хизмати бошлиғи полковник Ш.Уралов ўрганишлари доирасида Шофиркон туманидаги кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар хонадонларида бўлиб, уларнинг мавжуд муаммоларини ўрганди.
Бу каби ўрганишлар давом этмоқда.