Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг тегишли фармойиши асосида ўтказилаётган "Хавфсиз ва соғлом юрт" кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирлари доирасида Бухоро вилоятида амалга оширилаётган ишлар натижадорлиги ўрганилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2025 йилда Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" ги 1-сон Қарорида масъуллар зиммасига ҳудудларда жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишга доир бир қатор вазифа ҳамда топшириқлар белгилаб берилган.
Ушбу қарор талабларидан келиб чиқиб, Ички ишлар вазирининг 9 апрель кунидаги Фармойиши ишлаб чиқилиб, 2025 йилнинг 15 апрель кунидан 15 май кунигача гиёҳвандлик ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши курашиш ҳамда «Ҳамкор» кенг кўламли тезкор-профилактик тадбирлари ўтказилмоқда.
Мазкур ойлик доирасида амалга оширилган кенг қамровли тадбирларнинг натижадорлиги, йўл қўйиб келинаётган тизимли камчиликлар ва мавжуд муаммолар муҳокамасига бағишланган бугунги тезкор йиғилишда, Ўзбекистон Республикаси ИИВдан Бухоро вилоятига куратор этиб белгиланган масъуллар ҳамда Ички ишлар бошқармаси бошлиғи бошчилигидаги вилоят ИИБнинг соҳавий хизмат раҳбарлари ва тезкор штаб аъзолари иштирок этишди.
Дастлаб амалга оширилаётган тадбирларнинг мониторингини амалга оширувчи тезкор штаб фаолияти ўрганилиб, бугунги кунда республикамиз бўйлаб олиб борилаётган мазкур ойлик доирасида вилоятда ўтказилган тадбирлар юзасидан масъулларнинг ҳисоботлари тингланди.
Жараёнда, ходимларга ойлик доирасида амалга ошириладиган тадбирлар, унда ҳар бир ходимнинг вазифалари тўлиқ тушунтирилди.
Эндиликда вазирлик ишчи гуруҳи томонидан мазкур ойлик доирасида ҳудудий ички ишлар органлари томонидан амалга оширилаётган ишлар тизимли равишда ўрганилиб, амалий ёрдам кўрсатилади.