4 Феврал 2025 йил 1247

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Бухоро Академик лицейига, ўқишга қабул қилиш учун танлов эълон қилинади

Бухоро вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати   2025 йилнинг 4 февраль кунидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Бухоро Академик лицейига, Бухоро вилояти умумтаълим муассасалари 9-синф битирувчиларини ўқишга қабул қилиш учун танлов эълон қилинганлигини маълум қилади.

Танловда Бухоро вилоятида доимий рўйхатда турган номзодларнинг ўқишга кириш учун аризалари 2025 йилнинг 15 апрель кунига қадар қабул қилинади.

Номзодлар ўзлари билан қуйидаги ҳужжатларни олиб келишлари сўралади.

-  туғилганлик ҳақида гувоҳномаси асли ва нусхаси;

-  яқин қариндошларининг (ота-она, ака-укалар, опа-сингиллари) паспорт ва туғилганлик ҳақида гувоҳномалари нусхалари, никоҳ қайд этилганлиги ёки бекор қилинганлиги, қариндошларининг ўлими ҳақидаги гувоҳномалари нусхалари (асли кўрсатилган ҳолда);

-  3 х 4 ўлчамдаги 6 та, 9 х 12 ўлчамдаги 2 та рангли фото суръат (бош кийимсиз);

-  Ўқиш жойидан маълумотнома ҳамда тавсифнома;

-  Фанларни ўзлаштириши тўғрисида ўқиш жойидан мактаб директори томонидан тасдиқланган маълумотнома;

ЭСЛАТМА; Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Бухоро Академик лицейига ўқишга кириш истагида бўлган номзодлар отаси ёки онаси (васий ёки ҳомий) билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Бухоро Академик лицейига мурожаат қилишлари сўралади, 2025 йилнинг 15 апрель кунидан кейин мурожаат қилган номзодларнинг аризалари қабул қилинмайди. 

Манзил: Бухоро шаҳар Навоий шох кўчаси 6а-уй

Қўшимча маълумотлар учун телефонлар: +998-99-174-22-20, +998-97-183-75-70

 

 

 

 

Text to speech