18 Январ 2024 йил 1941

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2023 йил 02 ноябрьдаги 602-сонли «Жисмоний ва юридик шахсларга тегишли итларни умумий бўйсунувчанлик ва ҳимоя-қоровул кўникмалари бўйича тайёрлаш учун пуллик хизматлар кўрсатиш, шунингдек наслчилик питомнигида етиштирилган ва ички ишлар органларининг эҳтиёжидан ортиқ бўлган ҳамда хизматга яроқсиз деб топилган итларни сотиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига асосан, Бухоро вилоят ИИБ хизматга яроқсиз деб топилган 8 бош хизмат итларини сотиш бўйича эълон беради.

1.      1 бош шарқий Европа овчаркаси, тугилган вақти-05.05.2013й, лақаби-“Граф”, жинси-эркак, ранги- қора сарғиш, нархи- 250 000 (икки юз эллик минг) сўм;

2.      1 бош шарқий Европа овчаркаси, тугилган вақти-27.03.2015й, лақаби-“Марс”, жинси-эркак, ранги- қора сарғиш, нархи- 350 000 (уч юз эллик минг) сўм;

3.      1 бош шарқий Европа овчаркаси, тугилган вақти-06.01.2014й, лақаби-“Рекс”, жинси-эркак, ранги- қора оқиш, нархи- 300 000 (уч юз минг) сўм;

4.      1 бош шарқий Европа овчаркаси, туғилган вақти-13.07.2017й, лақаби-“Рая”, жинси-урғочи, ранги- қора сарғиш, нархи- 500 000 (беш юз минг) сўм;

5.      1 бош шарқий Европа овчаркаси, тугилган вақти-05.04.2014й, лақаби-“Зерда”, жинси-урғочи, ранги- қора сарғиш, нархи- 300 000 (уч юз минг) сўм;

6.       1 бош спаниэль, тугилган вақти-26.08.2016й, лақаби-“Линда”, жинси-урғочи, ранги- қора оқ, нархи- 350 000 (уч юз эллик минг) сўм;

7.      1 бош спаниэль, туғилган вақти-03.09.2020й, лақаби-“Гита”, жинси-урғочи, ранги- қора оқ, нархи- 400 000 (турт юз минг) сўм;

8.      1 бош спаниэль, тугилган вақти-18.04.2012й, лақаби-“Месси”, жинси-эркак, ранги- қора оқ, нархи- 300 000 (уч юз минг) сўм;

Харидорлар эълон берилган кундан бошлаб беш кун мобайнида Бухоро вилоят ИИБ Кинология бўлимида бевосита ёки ахборот-коммуникация технологиялари воситаси орқали  электрон мурожаат қилишлари мумкин. Харидорлар билан икки томонлама шартнома тузилиб, тўловлар пул кўчириш йўли орқали амалга оширилади.

Манзил: Бухоро вилоят ИИБ Кинология булими маъмурий биноси (Бухоро шаҳар Афросиёб кўчаси 2-уй.)

Кўшимча маълумот учун телефон: 95.600-89-62, 93.479-06-20

 

 

Text to speech