26 Апрел 2024 йил
2496
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси бошлиғи ва Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси раҳбарияти иштирокида “Янги ўзбекистоннинг ватанпарвар ёшлари” шиори остидаги ўқув йиғинига жалб қилинган ёшлар билан учрашув ўтказилди
Очиқ мулоқот давомида ёшларнинг муаммолари ҳамда таклифлари ўрганилиб, улар томонидан кўтарилган мурожаатлар тингланди.
Очиқ мулоқотда, ёшлар томонидан имтиёзли кредит маблағлари, тадбиркорлик учун ер майдони ажратишда ёрдам бериш, иш билан таъминлаш, мутахассислиги бўйича ишга жойлаштириш, тадбиркорлик фаолиятини кенгайтиришда имтиёзлардан фойдаланиш ва бошқа ижтимоий муаммолари бўйича мурожаатлар келиб тушди.
Асосий эътибор, мурожаатларнинг жойида ҳал этилишига қаратилиб, қўшимча ўрганиш ва қонуний қарор қабул қилиш учун иш юритувига олинган мурожаатлар юзасидан чора-тадбирлар белгиланди.
Учрашувдан сўнг ўқув йиғинига жалб қилинган ёшларга яратилган шароитлар, дарс жараёнлари ўрганилиб тегишли кўрсатмалар ва тавсиялар берилди.