Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Б.Ю.Мирзарахимов Қоровул қўшинлари қўмондонлиги 7536-сонли ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари учун яратилган шароитларни ўрганди ҳамда ИИВ ЖИЭД олтинчи минтақавий ҳудуд 17-сон ЖИЭКга ташриф буюрди
Ички ишлар вазири ўринбосари Бухоро вилоятидаги ўрганишлари доирасида Қоровул қўшинлари қўмондонлигига қараш 7536-сонли ҳарбий қисмнинг Қоровулбозор туманида жойлашган 3 батальони ҳарбий хизматчилари билан учрашди.
Ташриф жараёнида ҳарбий хизматчиларга яратилган шарт-шароитлар, хизмат олиб бориш жараёнлари, ўзаро ҳамкорликда олиб борилаётган ишлар билан танишиб, келгусидаги қилиниши лозим бўлган ишлар юзасидан ўзининг таклифларини бериб ўтди.
Ҳарбий хизматчиларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида сержант ва офицерларнинг масъулиятини ошириш кераклигини таъкидлаб, бўлинмаларда ҳарбий хизматчиларга яратилган шарт-шароитлар ва навбатчиларнинг хизмат олиб бориши бўйича кўрсатмалар бериб ўтилди.
Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Б.Ю.Мирзарахимов Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш департаменти олтинчи минтақавий ҳудуд 17-сон жазони ижро этиш колониясига ташриф буюрди.
Вазир ўринбосари жазони ижро этиш муассасасида шахсий таркиб ва маҳкумларга яратилган шарт-шароитларни кўздан кечириб, амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берди.
Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Б.Ю.Мирзарахимовнинг Бухоро вилоятидаги ўрганишлари давом этмоқда.